Парижлик аёл ўзини теракт қурбони қилиб кўрсатиб 20 минг евро олгани учун жазоланди
Франциялик Александра Дамьен ўзини 2015 йилда Парижда содир этилган теракт қурбони қилиб кўрсатгани учун 2 йиллик қамоқ жазоси олди. У полициячиларни алдаб, теракт қурбони сифатида давлат имтиёзлари ва молиявий ёрдам олиб келган. Парижда содир этилган 3 та терактда 130 киши ҳалок бўлган, 350 киши яраланган.
33 ёшли аёл фақатгина 6 ой қамоқда ўтказади, сўнгра шартли-муддатдан аввал озодликка чиқиши мумкин. Аёл суд жараёнида йиғлаб юбориб, ўзининг айбини тан олган ва қилган ишидан пушаймонлигини айтган.
2015 йилда аёл террорчилар ҳужум қилган “Карийон” кафесида бўлганини айтган. Шундан кейин у теракт жабрдийдаларининг “Париж учун ҳаёт” уюшмасига кириб, террорчилик жабрдийдалари кафолат жамғармасидан 20 минг евро миқдорида молиявий ёрдам олган. У террорчилар ҳужумидан жабр кўрганининг исботи сифатида қўлида автомат зарбасидан қолган чандиқни ва бошқа жабрдийдалар билан бирга тушган суратни кўрсатган.
2016 йилда “Париж учун ҳаёт” уюшмасининг бир неча иштирокчиси полицияга аёл борасидаги гумон билан мурожаат қилишган. Улар аёл теракт куни “Карийон”да бўлмагани, бироқ терактдан кейинги кунлар кафе ёнида бошқа жабрдийдалар билан суратга тушиб, интервью берганини сўзлаб беришган. Аёл кўрсатган чандиқ эса аслида кайтсерфинг билан шуғулланишдан олинган жароҳат бўлган.
2015 йил 13 ноябрда “Батаклан” концерт зали, “Стад де Франс” стадиони ёнида ва “Карийон” кафесида терактлар содир этилган.
Capital нашрининг маълум қилишича, Дамьен 2015 йилги терактнинг биринчи сохта қурбони эмас: яна 15 нафар шундай фирибгарга жазо ҳукмлари чиқарилган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
09:30 / 25.10.2024