Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоят ҳокимининг сайёр қабулида 282 мурожаат эшитилди
Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд шаҳрида ўтказилди.
Сартепа массивида жойлашган Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи ҳовлисида 14 октябрь куни ўтказилган тадбир 09:00да бошланиб, 14:30гача давом этди, деб хабар беради Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий веб сайти.
Асосан, Самарқанд шаҳри аҳолиси, шунингдек, вилоятнинг бошқа ҳудудларидан келган 300 нафарга яқин фуқаронинг ҳар бири вилоят раҳбарига «дарди»ни айтиб, масалага қонуний ечим сўради. Қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят ташкилотлари ҳамда Самарқанд шаҳридаги сектор раҳбарлари ҳам ҳозир бўлгани туфайли ҳар бир мурожаат мутасаддилар иштирокида шу ернинг ўзида муҳокама этилди.
Фуқаролар, асосан, коммунал хизмат, уй-жой, тадбиркорлик фаолияти учун ер ва кредит ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш масалалари, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти бўйича мурожаат қилди.
Ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, сайёр қабулдаги мурожаатларнинг натижаси бир ҳафтадан сўнг мутасаддилардан сўралиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
17:20 / 13.01.2026
Ховосда фермерларнинг ерлари оммавий тортиб олиняпти
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:41 / 02.09.2025
Мактаб таъмирига жалб этилган ўқитувчилар воқеаси ортидан Ховос тумани ҳокими ҳайфсан олди
18:18 / 29.08.2025