Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб таъмирига жалб этилган ўқитувчилар воқеаси ортидан Ховос тумани ҳокими ҳайфсан олди
Kun.uz’да эълон қилинган хабардан сўнг Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳолатни туман ҳокими, ММТБ, мактаб директори ҳамда ўқитувчи билан муҳокама қилган. Якунда ҳоким Улуғбек Йўлдошевга ҳайфсан берган, иш берувчи томонидан ММТБ мудирига интизомий жазо берилиши, директорнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 9-мактабда бир гуруҳ ўқитувчилар мактаб таъмири учун мажбуран жалб этилганига оид Kun.uz материалидан сўнг вилоят ҳокимлиги расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳолат вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳузурида туман ҳокими Улуғбек Йўлдошев ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири, 9-мактаб директори ва таҳририятга мурожаат йўллаган математика фани ўқитувчиси билан муҳокама қилинган.
Мактаб директори таълим муассасасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тезкор ташкил этиш мақсадида ташаббус кўрсатганини, жараён ўқитувчилар розилиги асосида ҳашар шаклида амалга оширилганини айтган.
Ҳокимлик хабарига кўра, директор мактабга яқинда раҳбар сифатида тайинланганини, муассасада соғлом муҳит тўлиқ шаклланмаганини, гуруҳбозлик ҳолатлари кузатилаётганини ва дарс тақсимоти бўйича мурожаатчи томонидан эътирозлар билдирилганини баён этган.
Муҳокама якунида туман ҳокимига таълим муассасаларида етарли назорат ўрнатмагани ва зарурий тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб бормагани учун ҳайфсан берилган.
Иш берувчи томонидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирига интизомий жазо берилиши, 9-мактаб директорининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.
Масала юзасидан ҳозирча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси расмий муносабат билдиргани йўқ.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
08:08 / 19.11.2025
Ховос туманида ИИБнинг икки тезкор ходими пора олаётганда ушланди
13:15 / 08.11.2025