Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров «Скрипаллар иши» бўйича Лондоннинг жавоби ҳақида гапирди
Фото: РИА Новости / Максим Блинов
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Буюк Британия «Скрипаллар иши» бўйича суриштирув ўтказишда РФ Тергов қўмитасининг ўзаро ёрдам бериш борасидаги сўровига рад жавоби берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Биз Тергов қўмитамизнинг Англиядаги тегишли тузилмаларга жиноий ишларда ўзаро ёрдам бериш бўйича келишувдан фойдаланиш зарурати ҳақида сўров жўнатдик», - дея маълум қилди Лавров RT France, Paris Match ва Figaro’га берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, бу бир неча ой олдин содир бўлган.
«Бир неча кун ўтиб жавоб келди, унда миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан Буюк Британия Россия Федерацияси фуқаролари тақдири билан боғлиқ ушбу жиноий ишда бизга ёрдам бера олмаслиги ҳақида расман ёзилган», - дея изоҳлади Лавров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларнинг заҳарланиши Солсберидаги кўчмас мулк бозорига зарба бергани айтилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026