Ўзбекистон 2017 йилда АКТ соҳасида 135,6 млн долларлик хизматларни экспорт қилди
2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ахборот технологиялари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 7,9 трлн сўмни, экспорт миқдори 135,6 млн АҚШ долларини, дастурий таъминотларни ишлаб чиқарувчи компаниялар сони 1473тани ташкил этади.
Компьютер дастурлаши бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 436,6 млрд сўмни, бу борадаги хизматлар экспорти 6,7 млн долларни ташкил этган. Бундан ташқари, иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш борасида 72та янги лойиҳа амалга оширилган. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Россия Ⅰ минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.Uz мухбири.
Тошкент Халқаро бизнес марказининг “Ўзэкспомарказ” павильонларида Ўзбекистон-Россия Ⅰ минтақалараро ҳамкорлик форуми ўз ишини давом эттирмоқда. “Ўзбекистон-Россия: ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш” мавзуси билан бошланган бизнес-нонуштада Ўзбекистон ва Россиянинг ҳукумат вакиллари, ишбилармон доиралари вакиллари, делегация аъзолари иштирок этди.
“Ўзбекистон-Россия минтақавий ҳамкорлигининг янги босқичи: лойиҳалар ва кластерлар” мавзусидаги илк муҳокамалар сессияси Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Россия Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Россиянинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларини кластерли ривожлантиришнинг устунликлари, Россия эркин иқтисодий зоналари ва саноат технопарклари салоҳиятларидан фойдаланиш, Ўзбекистон ва Россия минтақалараро алоқаларни кучайтириш йўллари каби масалалар муҳокама қилинди.
Форум доирасида ўтказилган “Рақамли трансформация – Ўзбекистон ва Россия учун янги реаллик” мавзусидаги панел сессиясида Ўзбекистон ва Россияда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Панел сессияда рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш салоҳияти ва имкониятлари, замонавий космик технологияларни иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўллаш, давлат бошқаруви тизимларини рақамлаштириш, миллий ахборот интернет ресурсларини ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт соҳасида мутахассисларни тайёрлашнинг халқаро тизимига доир масалалар бўйича фикрлар алмашилди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024