Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Туск Осиё-Европа саммитининг бош натижасини маълум қилди
Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий
Халқаро қоидаларга содиқликнинг жамоавий қўллаб-қувватланиши Брюсселда ўтган АСЕМ (Осиё-Европа) саммитининг бош сигнали бўлди. Бу ҳақда саммит раиси Дональд Туск айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, музокаралар сермаҳсул, фикрлар алмашиш очиқ бўлган.
“Биз халқаро тартиб қоидаларига асосланган қўллаб-қувватлашимизни тасдиқлашга келишиб олдик ва бу ҳозирги геосиёсий шароитларда бу саммитнинг энг муҳим сигналидир. Биз барча масалалар бўйича якдил эмасмиз, бироқ бизда умумийлик борлиги ҳар қандай келишмовчиликдан муҳимроқдир”, деб айтган Туск саммит ишчи сессияси ёпилишида.
Саммит бўйича берилган баёнотда етакчилар Шимолий Кореяни ядровий қуролни тарқатмаслик ҳақидаги келишувга иложи борича тезроқ қайтишга ва ядровийсизлаштириш жараёнини якунлашга чақиришган ҳамда Эрон ядровий келишувини жамоавий қўллаб-қувватлашларини тасдиқлашган.
АСЕМ саммити иштирокчилари, шунингдек, хавфсизлик масалалари, жумладан Сурия, Яқин Шарқ ва Украина бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
15:10 / 05.05.2026