Афғонистонда парламент сайловлари бошланди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Қобулдаги сайлов участкаларидан бирида мамлакат парламентига сайловларда овоз бериб сайловга старт берди.
"Ҳар бир афғонистонликдан бугун овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишини сўрайман. Бу сизнинг ҳуқуқингиз ва фахрий бурчингиздир", — деди у.
Бу йил Улуси Жирғадаги депутатлик ўринлари учун 2,5 мингдан ортиқ номзод курашади. Уларнинг 205 нафари 26та сиёсий партиядан кўрсатилган бўлса, қолганлар мустақил номзодлардир. Сайловлар Афғонистондаги 34 вилоятдан 32тасида ўтказилади – Ғазни вилоятида сайловлар 2019 йил баҳорида ва Қандаҳорда бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.
Мамлакат бўйича бугунги сайловларда жами 7,5 мингта сайлов участкасидан 5 мингтага яқини ишлайди – қолганлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ишламайди. Сайловларнинг дастлабки натижалари ноябрнинг биринчи ўн кунлигида, якуний натижалари эса 20 декабрда эълон қилинади.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024