Жамият | 23:55 / 20.10.2018
3308
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ўтаётган "Дўстлик" фестивали 21 октябрь куни ҳам давом этади

20 октябрь куни Тошкент шаҳрининг "Сайилгоҳ" кўчаси ҳамда янги рус адабиётининг асосчиси — А.С.Пушкин ҳайкали атрофида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги биринчи ҳудудлараро Форум "Дўстлик" фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу фестивалда китоб ярмаркаси, миллий ва замонавий ҳунармандчилик кўргазмаси, ўзбек рассомларининг асарлари, саҳналаштирилган театр томошалари, рақс концерт дастурлари, миллий таомларнинг тайёрланиши ва уларнинг савдоси ҳам ташкиллаштирилди.

Ташкилотчиларнинг KUN.UZ’га хабар беришича, кўп сонли шаҳарликларнинг талаб ва истакларига биноан фестивал 21 октябрь куни ҳам давом этади. Шу куни Навоий театри олдида катта томоша, шунингдек, “Ижодий кеча”, “Авто-мото шоу”, “Театр санъати кечаси”, “Халқлар Дўстлиги” ёнида концерт, Мусиқа фестивали ва шоирлик кечаси бўлиб ўтади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид