Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Қошиқчи иши бўйича янги маълумотларга муносабат билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони Бош прокуратурасининг мухолиф журналист Жамол Қошиқчи вафот этгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Трампнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони томонидан берилган изоҳ ишончли, аммо журналистнинг ўлими «қабул қилиб бўлмас ҳолат». Давлат раҳбарининг аниқлик киритишича, Ар-Риёдга қурол-яроғ етказиб беришга оид битимлардан воз кечишни мўлжалламаяпти.
Трамп, шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати билан Қошиқчининг ўлимига оид янги маълумотларни муҳокама қилишни ваъда берди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, терговга учинчи шахслар жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия валиаҳд шаҳзодаси журналистнинг ўлимига алоқадорлиги бўйича далиллар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026