Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича барча тафсилотларини аниқлашга ваъда берди
Туркия саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлими билан боғлиқ барча тафсилотларни аниқлаштиради. Бу ҳақда мамлакат Адолат ва тараққиёт ҳукмрон партияси матбуот котиби Умар Челик шанба куни маълум қилди.
«Туркия воқеанинг барча тафсилотларини аниқлайди, ҳеч ким бунга шубҳа қилмасин. Биз мустақил текширув олиб боряпмиз ва ҳақиқатни аниқлаймиз - бу биз учун ўта муҳим масала. Бунинг учун барча имкониятлардан фойдаланилади. Биз нимадир сир бўлиб қолишига йўл қўймаймиз. Президент ҳам худди шундай фикрда», - дея Челикнинг сўзларини келтиради Anadolu агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олганди.
Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақида маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Қошиқчи ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026