Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларга 21 нафар нотариус вакант лавозимларга тайинланди
Аввал эълон қилинганидек жорий йилнинг 17 ва 20 октябрь кунлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимига танловлар ўтказилди. Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан бўлиб ўтди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Танловда талабгорларнинг давлат ва ҳуқуқ назарияси, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.
Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 42 нафар номзод талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.
Танловлар натижасида Бухоро вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 2 та, Жиззах вилоятида 1 та ва Тошкент шаҳрида 7 та давлат нотариал идораларига нотариус тайинланди.
Алоқа воситаларидан фойдаланганлиги учун 1 нафар талабгор танловдан четлаштирилди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026