Америкалик сенатор АҚШнинг ракеталар бўйича келишувдан чиқиш қарорини танқид қилди
Америкалик сенатор Рэнд Пол АҚШнинг Россия билан ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқиш қарорини танқид қилди. Унинг фикрича, бу қуролланишни назорат қилиш бўйича ўн йиллик ишни барбод қилади.
"Мана нима учун Жон Болтонни ташқи сиёсатга аралаштирмаслик керак эди. бу Рейган даврида ўрнатилган ўн йиллик икки томонлама назоратни йўққа чиқаради. Биз бундай қилмаслигимиз керак. Биз бу шартнома билан боғлиқ ҳар қандай муаммони ҳал қилишга уринишимиз ва олдинга ҳаракатланишимиз керак", — деб ёзди Пол Twitter’да.
Шанба куни Дональд Трамп Вашингтон Собиқ иттифоқ билан тузилган Ўрта ва кам масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқишини маълум қилди. Трампнинг айтишича, АҚШ келишувга тўлиқ амал қилмоқда, бироқ Россия унинг шартларини бажармаяпти.
Охирги вақт Россия ва АҚШ бир-бирини келишувни бузишда айблаб келган. АҚШ конгрессида Россияга қарши айбловларни мустаҳкамловчи ҳужжат ишлаб чиқиш таклиф қилинган. Бу Вашингтонга ракеталар ҳужумига қарши мудофаа келишувидан чиққандек ушбу келишувдан чиқиш имконини бериши айтилган.
Москва ўз навбатида келишувнинг барча шартларига амал қилиб келаётганини кўплаб марта таъкидлаб ўтган ва АҚШга келишувнинг баъзи бандлари бажарилиши бўйича жиддий саволларга эгалигини айтган.
Келишув 1987 йилда Михаил Горбачев ва Рональд Рейган томонидан имзоланган. Ҳужжат учиш узоқлиги 500 кмдан 1000 кмгача ва 1000 кмдан 5500 кмгачани ташкил қилувчи ракета қуролларининг бутун бир синфини қисқартиришни кўзда тутган.
1991 йилда келишув тўлиқ бажарилган. Собиқ иттифоқ келишув доирасида 1752 та, АҚШ эса 859 та баллистик ракетани йўқ қилган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024