Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.
Бугун, 21 октябрь куни мусобақада медаллар учун баҳслар ўтказилди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, -74 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди.
У медаль учун жангда туркиялик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги дастлабки медални қўшиб қўйди.