Спорт | 09:00 / 21.10.2018
14955
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Суперлигада чемпионлик масаласи ҳал қилинган ўйин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида «Пахтакор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида ютқазди. 

Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голларига мезбонлар Фаррух Сайфиевнинг биргина голи билан жавоб қайтарди.

Бу ғалабадан сўнг, «Локомотив» турнир жадвалида «Пахтакор»дан 6 очко илгарилаб кетди ва чемпионлик масаласини амалда ҳал қилди. Агар ўйинда «Пахтакор» очко ололганида чемпионлик интригаси сақланиб қолган бўларди, лекин «темирйўлчилар» асосий таъқибчисини 6 очкога ортда қолдирмоқда.

«KUN.UZ» фотомухбири ўйиннинг асосий лаҳзалари акс этган фоторепортажни тақдим этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид