Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайвань ҳукумати поезд ҳалокатида неча киши қурбон бўлганини маълум қилди
Фото: REUTERS / Military News Agency
Тайвань ҳукумати якшанба куни содир бўлган темирйўл ҳалокатида 18 киши ҳалок бўлгани ва 168 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Якшанба куни эрталаб Шулинь шаҳридан Тайдун шаҳрига кетаётган Puyuma Express тезюрар поезди рельсдан чиқиб кетган бўлиб, ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмади. Ҳалокат вақтида поездда 366 киши бўлган.
Маҳаллий ҳукумат ушбу ҳалокатни оролда кейинги 37 йилдаги энг йирик темирйўл ҳалокати деб атади. 1981 йил мартда юк машинаси билан тўқнашиш оқибатида поезд рельсдан чиқиб кетган ва 30 киши ҳалок бўлиб, 130 киши жароҳат олганди.
Мавзуга оид
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
15:21 / 26.01.2026
Айрим шаҳарлараро поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди
19:37 / 25.01.2026
Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди техник носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди
12:34 / 23.01.2026