«Ўзсаноатқурилишбанк» Россиянинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк», «Российский Экспортный Центр» АЖ(РЭЦ), «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ва «Асакабанк» миллий иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган “Тошкент металлургия заводини қуриш” лойиҳасини молиялаштириш доирасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар.
Битим РЭЦ томонидан умумий қиймати 141,56 миллион еврога тенг бўлган лойиҳани молиялаштирувчи Россия тижорат банкларига “ЭКСАР” АЖнинг суғурта қопловчи маблағларини тақдим этишда кўмаклашишни ҳамда экспорт кредитлари бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил августида «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк» ва Россия Давлат ихтисослашган экспорт-импорт Банки (“Росэксимбанк”) томонидан мамлакат банклари “Тошкент металлургия заводини қуриш” лойиҳасини синдицирлик кредитлаши учун умумий қиймати 141,56 миллион еврога тенг Заём битимлари имзоланган эди.
Бундан ташқари, «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Сбербанк» ўртасида ўзаро англашув ҳақидаги Меморандум имзоланган эди.Унда халқаро қарз бозорларида кооперация, бошқа инвестициявий банк амалиётлари, савдо ва экспортни молиялаштириш, халқаро ҳисоб-китоблар, тажриба алмашиш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланган.
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021