Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат мулки объекти учун ижара тўлови кимларга 50 фоиз миқдорида белгиланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сонли қарорига мувофиқ, ҳукуматнинг баъзи қарорларига ўзгартириш ва тузатишлар киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги 3782-сонли "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:
- ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
- ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумнинг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видео материаллар ишлашдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
- меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, 16 ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кундан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, меҳрибонлик уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида"ги низом 29-банди таҳрир қилинди. Унга кўра, инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича ҳам, ижтимоий мажбуриятлар бўйича ҳам икки ва ундан кўп танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда, Ўзбекистон Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3782-сонли қарорига мувофиқ, алоҳида тоифага киритилган тадбиркорлик субъекти устун ҳуқуққа эга бўлади, у бўлмаган тақдирда эса - таклифини олган ҳудудий танлов комиссияси рўйхатидан ўтказган қатнашчи ғолиб дея эътироф этилади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг "Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги 2015 йил 13 февралдаги 26-сонли қарорига яна бир банд қўшилди. Унга кўра, штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорида белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси белгиланган тартибда тақсимланади.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026