Siemens Саудия Арабистони билан 20 млрд долларлик шартномани имзолашни кейинга қолдирди
Siemens компанияси журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилиши билан боғлиқ можаро сабабли Саудия Арабистонидаги иқтисодий форумни ўтказиб юборишга қарор қилди. Бу эса компания томонидан Саудия Арабистонида электр станция қуриш бўйича шартноманинг имзоланишининг кейинга қолдирилишига олиб келди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, гап 20 млрд долларлик шартнома ҳақида кетмоқда. Аввалроқ ушбу шартнома жорий ҳафтада Ар-Риёддаги Future Investment Initiative форумида имзоланиши мўлжалланганди.
Шу билан бирга агентликнинг вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтиришича, компания ижрочи директори Жо Кэзернинг форумга келмагани лойиҳадан воз кечилганини англатмайди, бироқ унинг кейинга қолдирилишига олиб келади.
Bloomberg’нинг таъкидлашича, Siemens’да шартноманинг тақдири бўйича изоҳ берилмаган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024