Фан-техника | 10:12 / 24.10.2018
4725
10 дақиқада ўқилади

Huawei сунъий интеллект асосидаги комплекс ечимлар портфолиосини тақдим этди

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича учинчи маротаба ўтказилаётган халқаро HUAWEI CONNECT форуми доирасида Huawei компанияси ўзининг AI-стратегияси ва ҳар қандай фойдаланиш сценарийларига мос бўлган сунъий интеллект базасидаги комплекс ечимлар портфолиосини тақдим қилди. Шанхай шаҳридаги халқаро кўргазмалар марказида жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган ушбу тадбир «Activate Intelligence» номли мавзуга бағишланди. Унда иштирокчилар сунъий интеллект масалаларини муҳокама қилишди, шу билан бирга, у билан алоқадор муаммолар, имкониятлар, янги технологиялар ва методикалар юзасидан фикр алмашишди.

Сунъий интеллектга доир стратегия ва ечимлар портфолиосини иштирокчиларга Huawei компаниясининг ижрочи директори Эрик Сюй таништирди.  Тўлиқ сценарийлар кесимида ишлашга мўлжалланган жаҳонда биринчи сунъий интеллект базасидаги Ascend процессорлари ҳамда шу номли процессорларда фаолият кўрсатадиган маҳсулот ва  булут-сервислар ушбу портфолиодан ўрин олган. Мазкур ишланмалар Huawei компаниясига интеллектуал тизимларни исталган ерда жорий этишга хизмат қилади ва бу, ўз навбатида, мукаммал ва ақлли алоқа дунёсини яратишга замин яратади. 

Huawei компаниянинг AI-стратегиясини белгилайдиган ўнта келажак ўзгариши

Huawei прогнозига кўра, 2025 йилга келиб жаҳонда 40 миллиарддан ортиқ шахсий ақлли қурилмалар бўлади, улардан фойдаланувчиларнинг 90 фоизи эса ақлли рақамли ёрдамчиларни ишлатишади. Маълумотлардан фойдаланиш коэффициенти 86 фоизга етади ва сунъий интеллект асосидаги хизматларидан ҳар қаерда ва исталган пайтда фойдаланиш мумкин бўлади. Шунингдек, Huawei компаниясининг таъкидлашича, сунъий интеллект технологияси дунёдаги барча соҳа ва корхоналарни ўзгартирган ҳолда универсал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Жадал ўзгариш сунъий интеллект тараққиёти учун қўйилган илк қадамдир. Huawei бу соҳа ривожига ёрдам берадиган ўнта ўзгаришни белгилади. Улар:

  1. Тезкор ўрганиш модели;
  2. Кенг тарқалган ва арзон ҳисоблаш қувватлари;
  3. Сунъий интеллектни жорий қилиш ва фойдаланувчи махфийлиги;
  4. Янги алгоритмлар;
  5. Сунъий интеллект автоматизацияси;
  6. Амалда қўллаш;
  7. Реал вақт режимида ёпиқ тизим;
  8. Технологиялар синергия;
  9. Платформаларни қўллаб-қувватлаш;
  10. Кадрларнинг мавжудлиги.

— Huawei компаниясининг сунъий интеллект стратегияси таянч тадқиқотлар ва кадрларни тайёрлаш, сунъий интеллект базасидаги комплекс ечимлар портфолиосини ривожлантириш ҳамда очиқ глобал экотизимни яратишга  сармоя киритишни назарда тутади, - деди Эрик Сюй ўзининг нутқида. —Huawei компанияси дунёни яхшилайдиган сунъий интеллект, техник қўллов ва тармоқдан фойдаланиш имкониятини барча манзилларга жорий қилиш усулларини ўрганишда давом этмоқда. Алоқа секторида О&М тармоғининг унумдорлигини ошириш учун SoftCOM AI тизимини киритмоқчимиз. Истеъмолчилар бозорида HiAI кенг фойдаланиладиган қурилмаларга сунъий интеллектни тадбиқ этиш орқали уларни янада ақлли этишга ҳисса қўшади. Бизнинг оммавий фойдаланишга мўлжалланган Huawei EI булут хизматлари ва шахсий FusionMind булут ечимлари барча ташкилотлар, айниқса, корхона ва давлат тузилмаларини кенг қамровли ҳисоблаш қувватлари билан таъминлашга ёрдам беради. Портфолио таркибида тезлаткич карта, сунъий интеллект асосидаги сервер ва электрон ускуналар ҳамда бошқа маҳсулотлар ҳам жой олган.

Huawei компаниясининг AI-стратегияси қуйидаги бешта йўналишга мўлжалланган:

1. Сунъий интеллект тадқиқотларига сармоя киритиш: Компьютер қараши, табиий тилда маълумотларни қайта ишлаш каби соҳаларда машинавий ўрганиш технологияси учун таянч амалиётни ишлаб чиқиш. Huawei машинавий ўрганишга асосий эътибор қаратади, чунки у:

• маълумотларни қайта ишлаш ва энергиядан фойдаланиш бўйича самарадор (кам маълумот, ҳисоблаш ресурслари ва энергияни талаб қилади);
• хавфсиз ва ишончли;
• автоматлашган/мустақил.

2. Сунъий интеллектга оид комплекс ечимлар портфолиосини яратиш:

  • Кенг тарқалган ва арзон ҳисоблаш қувватларини етказиб бериш;
  • full-pipeline хизматлари учун самарали ва фойдаланишга осон сунъий интеллект платформаси билан таъминлаш;
  • Ҳар қандай сценарийларга мос, мустақил ёки булут, периферия ва қурилмалар билан уйғунлашган портфолиони ишлаб чиқиш.

3. Очиқ экотизим ва кадрларни тайёрлаш: Глобал академиялар, саноат соҳалари ва ҳамкорлар билан кенг миқёсда ҳамкорлик олиб бориш.

4. Мавжуд портфолиони кучайтириш: Имкониятларни кенгайтириш ва рақобатбардошликни сақлаш учун мавжуд маҳсулотларга сунъий интеллект концепцияси ва инструментларини қўллаш.

5. Huawei доирасида иш самарадорлигини ошириш: Иш сифатини ошириш ва рақобатбардошлик салоҳиятини кучайтириш учун кўплаб молиявий операцияларга сунъий интеллект технологиясини жорий этиш.

Сюйнинг тахминига кўра, Huawei компаниясининг комплекс ечимли AI-портфолиоси барча соҳаларга сунъий интеллект технологиясини татбиқ қилиш жараёнини тезлаштиради ва ақлли алоқа дунёсини яратишга ҳисса қўшади.

Барча сценарийлар мос комплекс AI-ечимлар портфолиоси: Кенг ва арзон ҳисоблаш қувватлари сунъий интеллектнинг асосига айланади.

Huawei комплекс портфолиоси таркибига кирган сунъий интеллект базасидаги Ascend процессорлари шу турдаги жаҳондаги биринчи процессорлар бўлиб, TeraOPS/ватт оптимал кўрсаткичида барча сценарийлар кесимида ишлашга мўлжалланган. Ушбу сериядаги процессорлар минимал қувват истеъмолида ёки маълумотларни қайта ишлаш марказларида максимал ҳисоблаш жараёни юз берганда ҳам, юқори даражада барқарор ва самарали ишлай олади. Уларнинг бир хил шаклга келтирилган тузилиши сунъий интеллект иловаларини турли сценарийларда қулай ишлатиш, кўчириш ва ўзаро боғлашни осонлаштиради.

Форум давомида эълон қилинган Ascend 310 ва Ascend 910 чиплари стекнинг қуйи даражасидаги юксак процессорлар ҳисобланади. Ушбу чиплар барча саноат соҳаларида сунъий интеллектнинг жорий қилинишини тезлаштиришга туртки беради.

Ascend сериясидан ташқари, компаниянинг комплекс AI-портфолиоси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

  • CANN (Нейрон тармоқлар учун ҳисоблаш тузилмалари): Чип операциялари тўплами ва юқори даражада автоматлашган операторни ишлаб чиқиш воситалари.
  • MindSpore: Қурилма, периферия ва булут учун (алоҳида ва бирга) бир ўлчамга келтирилган инфратузилма/ўрганиш муҳити.
  • Иловаларни қўллаб-қувватлаш: Full-pipeline хизматлари (ModelArts), иерархик API-интерфейслар ва олдиндан созланган ечимлар).

“Комплекс” термини Huawei технологиясининг функцияларини ифодалайди.  Huawei компаниясининг комплекс ечимлар портфолиосига процессорлар, процессорларни қўллаб-қувватлаш платформаси, машғулот ва мантиқий хулоса учун ўрганиш инфратузилмаси ҳамда татбиқ этиш механизмлари киради.

«Барча сценарийларга мос» атамаси Huawei ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган булутлар, шахсий булутлар, барча шаклларда периферик ҳисоблаш, IoT асосидаги саноат интернет ва истеъмол қурилмалари каби сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш сценарийларини билдиради.

Инклюзив сунъий интеллект технологияси билан таъминлаш амалиёти комплекс AI-стратегия ва барча сценарийларга мос комплекс AI-ечимлар портфолиосини ишлаб чиқиш доирасидаги компаниянинг асосий мақсадларидан бири саналади. Huawei сунъий интеллект технологиясини амалда жорий қилиш учун қизиқиш билдирган барча субъектлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир.

2017 йилнинг сентябрь Huawei корхона ва давлат идоралари учун мўлжалланган сунъий интеллект сервиси — Huawei Cloud EI платформасини ишга туширди. 2018 йилнинг апрель ойида эса компания ақлли қурилмалар учун HiAI сунъий интеллект дастурини тақдим қилди. Барча сценарийларда ишлайдиган компаниянинг комплекс AI-ечимлар портфолиоси Huawei Cloud EI ва HiAI технологияси билан интеграцияланишга мўлжалланган.

Сунъий интеллект ёрдамида Huawei Cloud EI ташкилот ва давлат идораларига комплекс ечимларни тақдим этади, HiAI платформаси эса ақлли қурилмаларни комплекс портфолио билан таъминлайди. HiAI хизматлари Huawei Cloud EI тизимида ишлайди.

Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳаволага киринг:

Huawei компанияси ҳақида қисқача маълумот

Huawei ахборот ва телекоммуникация технологиялари бўйича жаҳон миқёсидаги етакчи компаниядир. Бизнинг мақсадимиз, масъулиятли корпоратив фуқаро, информацион жамиятни инновациялар билан таъминловчи ва саноатга биргаликда кўмаклашувчи сифатида дунёни ўзаро янада яхшироқ боғлаш, бу орқали турмушни бойитиш ва самарадорликни оширишдир. Истеъмолчиларга мўлжалланган инновация ва очиқ ҳамкорлик юритиш ёрдамида Huawei телекоммуникация ва корхона тармоқлари, қурилмалари ва булутли ечимларда истеъмолчиларга рақобатда устунлик тақдим этувчи тўлиқ АКТ ечимлар ишлаб чиқмоқда. Huawei компаниясининг бутун дунё бўйлаб 180 минг нафар ходими алоқа операторлари, корхоналар ва истеъмолчилар учун керакли воситалар яратишга хизмат қилмоқда. Бизнинг инновацион АКТ ечимларимиз, маҳсулот ва хизматларимиз дунё аҳолисининг учдан бир қисмига хизмат қилади ва 170 дан ортиқ давлат ва ҳудудларда ишлатилади. 1987 йилда асос солинган Huawei компанияси ўз ходимлари томонидан тўлиқ эгалик қилинадиган хусусий компания саналади.

Батафсил маълумот учун Huawei компаниясининг www.huawei.com сайтига ташриф буюринг ёки қуйидаги ҳаволаларда бизни кузатиб боринг:

http://www.linkedin.com/company/Huawei

http://www.twitter.com/Huawei

http://www.facebook.com/Huawei

http://www.google.com/+Huawei

http://www.youtube.com/Huawei

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид