Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кинематография соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Кинематография тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, қуйидаги шартлар бир вақтда мавжуд бўлганда фильм миллий ҳисобланади:
фильмни ишлаб чиқариш, прокатга бериш ва оммавий намойиш этишдаги харажатлар сметаси бўйича умумий ишларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган қисми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кинематография ташкилотлари томонидан амалга оширилса;
фильмни тасвирга олиш гуруҳи таркибининг 60 фоизидан кўпи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланса;
фильм Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тайёрланса, фильмда фойдаланилган хорижий тил бадиий ўй-фикрнинг ажралмас қисми ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно.
Кинематографиянинг асосий принциплари қуйидагилар:
кинематография соҳасида инсонийлик, ватанпарварлик, бағрикенглик ғояси, миллий-маданий ва маънавий қадриятларнинг устуворлиги;
фуқаролар, айниқса ёшларнинг эстетик, маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик тарбиясига кўмаклашиш;
кинематография соҳасида ижодий фаолият эркинлиги, кинематография ташкилотларининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
миллий кинематографияни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
миллий кинематография меросини асраб-авайлаш;
кинематография ташкилотларининг фильмни ишлаб чиқариш, прокатга бериш ва оммавий намойиш этишдаги тенг ҳуқуқлилиги.
Кинематография соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилар:
миллий кинематографияни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
миллий кинематография меросининг энг яхши намуналарини қайта тиклаш шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлганларини қайтариш;
миллий кинематографиянинг технологик, ишлаб чиқариш, илмий, ахборот ва ўқув базасини такомиллаштириш;
кинематография воситалари орқали инсонпарварлик, ватанпарварлик, бағрикенглик, умуминсоний, миллий-маданий ва маънавий қадриятларни тарқатиш;
кинематография ташкилотлари томонидан яратиладиган фильмларнинг техник сифати ва ғоявий-бадиий даражасини кўтаришга кўмаклашиш;
кинематография ташкилотлари, шу жумладан алоҳида шахсларнинг муаллифлик
ва турдош ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаш;
кинематографияда касбий даражада бўлмаган ҳаваскорлар фаолиятига кўмаклашиш;
кинематография соҳасидаги хорижий ва халқаро кинематография ассоциациялари, фондлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
кинематография фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик.
Кинематографияни молиялаштириш манбалари қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари;
банклар ва молия ташкилотлари томонидан бериладиган кредитлар;
хорижий инвестиция маблағлари;
ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026