Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг реклама бўйича юбилей йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтади
25-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Давлатлараро монополияга қарши сиёсат кенгаши (ДМСК) қошидаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг XX реклама бўйича йиғилиши бўлиб ўтади. Унда ДМСК аъзолари, Озарбойжон, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова мамлакатлари вакиллари ҳамда реклама соҳасининг етакчи экспертлари иштирок этади.
Тадбир доирасида "Медиа, реклама ва замонавий технологиялар: ёшларнинг таълим олишига эътибор" халқаро форумининг пленар йиғилиши бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишига ташриф буюрган мамлакатлар вакиллари иштирокида "Ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солишга оид долзарб масалалар" мавзуида муҳокамалар доираси ўтказилади.
Бундан ташқари, маркетинг ва реклама соҳасининг йирик мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ўтказилиши кутилмоқда. 2017-2018 йилнинг жаҳон миқёсидаги энг яхши реклама роликлари намойиш этилади.
"Медиа, реклама ва замонавий технологиялар: ёшларнинг таълим олишига эътибор" халқаро форумининг пленар сессияси 25 октябрь куни (10:00-17:00) Вестминстер университетида бўлиб ўтади.
Давлатлараро монополияга қарши сиёсат кенгаши (ДМСК) қошидаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг XX реклама бўйича йиғилиши 25 октябрда (14:00-18:00) International Hotel Tashkent'да ўтказилади.
26 октябрь куни эса "Ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солишга оид долзарб масалалар" мавзуида муҳокамалар доираси кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
18:15 / 30.03.2026
Қорақалпоғистонда ахборот маконидаги йирик воқеа - “Медиа ҳафталик” бошланди
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
11:02 / 21.01.2026