Жаҳон | 20:30 / 24.10.2018
4451
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркдаги Time Warner Center биноси эвакуация қилинди
CNN телекомпанияси ходимлари жойлашган Нью-Йоркдаги Time Warner Center биносида почта жўнатмалари орасида шубҳали буюм топилгани сабабли эвакуация бошланди. Бу ҳақда телекомпаниянинг ўзи хабар қилди.
Бинога портлаш техникаси мутахассислари, махсус бўлинма ва полиция машиналари етиб келган. Эвакуация ёнғин тревогаси сигнали ёқилганидан сўнг бошланган.
CNN хабарига кўра, полиция ходимлари Оқ уйга, собиқ президентлар Барак Обама ва Билл Клинтонларга жўнатилган шубҳали пакетга ўхшаш пакетни текширишмоқда.
Шубҳали пакет махсус контейнерга солиб бинодан олиб чиқилади ва хавфсизлик мақсадида портлатиб юборилади, деган полиция вакили.
Мавзуга оид
15:50 / 07.06.2024
ОАВ: АҚШ янги гравитацион бомбани ишлаб чиқишга қарор қилди
15:40 / 02.01.2024
Россия самолёти Воронеж области устида ўқ-дориларни ташлаб юборди
12:54 / 16.11.2023
Reuters: Эрон учта атом бомбасини яратишга қодир
11:30 / 24.10.2023