Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Сингапур интеграциялашган марказ ташкил этади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси Алишер Курманов ҳамда “SixClouds Pte Ltd” (Сингапур) компаниясининг бош ижро этувчи директори Вон Хве Киат бошчилигидаги компания вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашувда томонлар қулай инвестиция муҳитини, рақобатбардош иқтисодий шарт-шароитларни яратиш ҳамда тадбиркорларнинг эркин фаолияти учун қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
2019–2029 йилларда “SixClouds Pte Ltd” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон-Сингапур минтақавий ўқув маркази ҳамда тадқиқотлар ва тараққиёт бўйича интеграциялашган марказ ташкил этиш назарда тутилаётгани қайд этилди. Бу марказлар Ўзбекистоннинг мактабгача, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизимига янги дастурий маҳсулотлар ва интерактив рақамли ўқитиш платформаларини, шу жумладан инглиз ва хитой тилларини, математика ҳамда мактабгача ва мактаб дастурларининг бошқа асосий фанларини анимацион видео орқали ўқитиш дастурларини жорий этиш имконини беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, манфаатдор вазирлик ва идораларда ушбу Дастур тақдимотини ўтказиш, шунингдек “InnoWeek-2018” Халқаро инновациялар ҳафталигида иштирок этиш компания делегациясининг ташрифидан кўзланган мақсад бўлди. Учрашувда мазкур йўналишда ҳамкорлик қилиш устуворликларига алоҳида урғу берилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш, шунингдек халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилиш орқали биргаликдаги ишларни давом эттириш ҳақида келишиб олди.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
11:22 / 11.12.2025
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар тўлови миқдори белгиланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025