13:49 / 25.10.2018
23728

Видео: «Интер» футболчиси ўз айёрлиги билан Мессини қойил қолдирди

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 3-тури доирасида «Барселона» ва «Интер» ўртасида кечган баҳснинг иккинчи бўлимида қизиқ ҳолат юзага келди.

Ўйиннинг 66-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Луис Суарес жарима зарбасини амалга оширди. Бу вақтда жонли девор ортида «Интер» яримҳимоячиси Марсело Брозович пайдо бўлди ва жонли девордаги футболчилар тўп юқоридан келишини кутиб, баланд сакрашганида, у ерга ётиб олди ҳамда Суареснинг айёрлик билан ерлатиб берган зарбасини унданда айёрлик билан қайтариб юборди.

Ўйинни трибунада ўтириб кузатаётган Лионель Месси эса хорватиялик футболчининг ҳаракатига қойил қолганини яшириб ўтирмади.

Ўйин каталонияликлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 
Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top