Чемпионлар лигаси
1/8 финал
«Барселона» (Испания) — ПСЖ (Франция) — 1:4 (1:1)
Голлар: Месси, 27 — пенальтидан (1:0). Мбаппе, 32 (1:1). Мбаппе, 65 (1:2). Кин, 70 (1:3). Мбаппе, 85 (1:4).
«Барселона»: тер Штеген, Пике (Пуч, 79), Жорди Альба, Лангле, Дест (Мингеса, 71), Бускетс (Пьянич, 80), де Йонг, Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 85), Дембеле, Педри (Тринкан, 79).
ПСЖ: Навас, Кюрзава, Флоренци (Керер, 89), Маркиньюс, Кимпембе, Гуйе (Эррера, 46), Верратти (Дракслер, 73), Паредес, Икарди, Мбаппе, Кин (Данилу Перейра, 85).
Огоҳлантиришлар: Гуйе, 20.
Ҳакам: Кайперс (Нидерландия).
16 феврал. Барселона. «Камп Ноу» стадиони.

Ўйин олдидан интрига кўп эди - бу нимчорак финалдаги энг афишали ўйин эди. «Барселона» — «ПСЖ» ўйини арафасида Месси Парижга йўл олиши ҳақида миш-мишлар тарқалди - France Football ўз муқовасида унинг «ПСЖ» либосидаги суратини жойлаштирди. Ди Мария ўз ватандошини жамоада кутишини айтди, Куман уни рақиб жамоани ҳурмат қилмасликда айблади. Мухлислар эса 4 йил олдинги ЕЧЛ тарихидаги энг ёрқин ўйинни - каталонияликлар 0:4 ҳисобидаги мағлубиятга 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан жавоб қайтарган ўйинни муҳокама қилишди.

Ўйиннинг 10-дақиқасигача Лео Месси майдонда кўринмади. Бунга сабаб тўп унгача етиб бормаётганида эди. Тўп унга текканида эса майдон эгалари дарҳол хавфли вазият яратишди — Месси ортга қайтиб тўпни ўзи эгаллади ва уни Педрига узатди, у эса рақиб жарима майдонида Антуан Гризманни топди. Француз ҳужумчисининг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди. Кейинги эпизодда — жарима майдони ичида товон билан яна Гризманнга пас, лекин Марко Верратти ҳужумчининг оёғига ташланиб хавфни бартараф этди. «Барселона»нинг ҳар қандай хавфли ҳужуми Мессисиз бўлмасди. Кейин Френки де Йонгга ҳаволатиб ажойиб узатма йўллади - пенальти. Видеоҳакамлар тўртинчи такрорий лавҳадан кейин пенальтини тасдиқлашди - Курзаванинг тиззаси рақиб оёғига тегиб кетганига шубҳа қолмади. Месси қаторасига 17-мавсумда ЕЧЛда гол урди ва ҳисоб 1:0.

Кўринишидан барчаси мантиқийдек эди. Мессиси бор «Барселона» Неймарсиз «ПСЖ»дан кучлироқдек эди. Аммо голдан кейин мезбонларнинг ўйини ўхшамади. Тер Штеген кетма-кет ақлбовар қилмас сейвлар қилди, лекин у барча зарбаларни қайтара олмасди.

Неймар йўқлигида Мбаппе катта саҳнага чиқди. Верратти дарвозабон майдончаси яқинидаги ҳужумчига тўпни ташлаб берди, у эса ҳимоячилар орасидан ёриб ўтиб ҳисобни тенглаштирди.