14:12 / 26.10.2018
13739

Актёр Николай Караченцов вафот этди

Фото: РИА Новости/Илья Питалев

Актёр Николай Караченцов Москвада вафот этди.

«РИА Новости» маълумотига кўра, ўн уч йил муқаддам Караченцов автоҳалокатга учраган ва бошидан оғир жароҳат олган, шундан сўнг у якуний тарзда тикланиб, ижодий фаолиятини давом эттира олмади.

Бир йил аввал унинг ўпкасидан салбий ўсимта топилди. Караченцов саратондан даволанишни бошлади, дастлабки жараёнлар декабрь ойида бўлиб ўтган эди.

Николай Караченцов 1944 йил 27 октябрда Москвада туғилган. 1967 йилда Москва бадиий академик театри мактаб-студиясини аъло баҳолар билан тамомлаган. Ўн нафар энг яхши битирувчилар сафида уни Ленин комсомоли номидаги Москва театрига (1991 йилдан - «Ленком») юборишди, у ушбу театрда бутун ҳаёти давомида ишлади.

Кинода Николай Караченцов 1967 йилдан суратга тушишни бошлади. Ўз фаолияти давомида актёр юздан ортиқ фильмларда роль ижро этди, жумладан, «Катта ўғил» (1975), «Пичандаги ит» (1977), «Электроникнинг саргузаштлари» (1979), «Свифт қурган уй» (1982), «Капуцинлар бульваридаги одам» (1987).

Караченцовнинг театр мукофотлари орасида - «Биллур Турандот» театр совринининг «Биллур атиргул» махсус мукофоти, Владимир Висоцкийнинг «Ўз изи» мукофоти, Андрей Миронов номидаги «Фигаро» Россия миллий актёрлик мукофоти бор. 

Top