Жаҳон | 22:49 / 26.10.2018
12488
1 дақиқада ўқилади

Ассанж қандай шарт билан Британияга таслим бўлиши мумкинлигини айтди 

Фото: РИА Новости / Алекс Макнотон

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Британия ҳукуматидан экстрадиция қилинмаслигига ёзма тасдиқлов олса, Бирлашган Қиролликнинг тегишли идораларига таслим бўлишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ассанжнинг Эквадордаги адвокати Карлос Поведа маълум қилди.   

“Бу шарт давлатлар (Британия ва Эквадор) ўртасидаги келишув каби ёзма шаклда бўлиши лозим. Унда АҚШга ёки учинчи давлатга экстрадиция бўлмаслиги кўрсатилган бўлиши керак. Агар шу шарт бажарилса, Ассанж Британия суди олдида туради”, деб айтган Поведа.

Мавзуга оид