Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА 2018 йили Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатини тарихдаги энг яхшиси деб тан олди.
Бу ҳақда ФИФА кенгаши аъзоси Алексей Сорокин гапириб берди.
«Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳисоботда шундай дейилган. Кўплаб кўрсаткичлар бўйича аввалги чемпионат рекордлари янгиланди. Баъзи бир ташаббусларимиз муваффақиятли деб топилди, масалан, бепул транспорт, мухлисларни идентификация қилиш тизими ва бошқа янгиликлар», — деб Сорокин сўзларини келтирмоқда ТАСС.
Мундиалга 2 миллиондан ортиқ хорижий фанатлар келди. Мусобақа олдидан улар махсус ҳужжат — мухлис паспортини олишди. Фанатлар у билан ўйинларга кириш ва шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, турнирда илк маротаба ҳакамнинг видео-ёрдамчиси тизимидан фойдаланилди. Жаҳон чемпионатида 196та гол урилди — бу тарихдаги учинчи энг яхши кўрсаткичдир.
Жаҳон чемпионати 14 июнь - 15 июль кунлари Россиянинг 11та шаҳрида ўтказилди. Франция терма жамоаси олтин медалларни, Хорватия эса кумуш медалларни қўлга киритди.
Мавзуга оид
20:05 / 28.05.2026
Мундиал чипталари нега рекорд даражада қимматлашиб кетди?
23:06 / 21.05.2026
Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди
22:24 / 18.05.2026
Эрон ФИФАдан АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш кафолатини олди
08:38 / 05.05.2026