Ўзбекистон | 23:55 / 26.10.2018
30375
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда АЭСнинг фойдаси ҳақида мультфильм ишланди

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббуси билан яратилаётган “Қувват” мультипликацион сериалининг янги қисмларини Ўзбекистон болаларига тақдим этиш ишлари айни қизиган вақт, деб ёзади компания матбуот хизмати.

Бугунги кунда электр қувватисиз ҳаётни тасаввур қилиш мумкин эмаслигини болалар деярли туғилганидан бошлаб биладилар. Юришни бошлаб, бўйлари чироқни ёқадиган тугмага етганида ва уни босганларидан сўнг хонага ёруғлик тўлиши уларни қанчалик завқлантиради. Кун сайин замонавий болалар электр қувватидан онгли равишда фойдаланишни бошламоқда.

Хонадонларимизга қулайлик яратаётган бу мўъжизанинг қаердан олинаётгани болаларимиз учун жуда қизиқ ва муҳимдир. Бу ҳақида мулоҳаза қилган “Қувват” мультфильми қаҳрамонлари ака-сингил Тоҳир ва Зуҳра электр қувватини ишлаб чиқарадиган турли манбаларни солиштириб кўрадилар.

Зуҳра укасига атом электр станцияси ёки АЭС қанчалик кўп электр қувватини ишлаб чиқариши мумкинлиги ва унинг қиймати иссиқлик электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган электр қувватига нисбатан анча пастлигини ҳикоя қилиб беради. Зуҳра мактаб ўқувчиси бўлиб, айни дамда АЭС ҳақида реферат ёзмоқда. Ахир бундай атом электр станцияси тез орада Ўзбекистонда пайдо бўлади.

Бундан ташқари, болаларнинг омади бор экан, чунки уларнинг дўсти “Қувват” исмли робот барча саволларга жавоб бера олади, айниқса, электр қуввати ҳақида. Робот Тоҳир ва Зуҳрага мультфильмнинг биринчи қисмларида электр қуввати ва газни тежаш кераклиги ҳақида ҳикоя қилиб берган. Бунинг учун ҳеч ким кўрмаётганида телевизорни ўчириб қўйиш кераклиги, газ плитаси ҳам эҳтиёжсиз ёниб турмаслиги керак ва, айниқса, уйдан чиқаётганда чироқларнинг барчасини ўчириш зарур.

Томошабинлар сингари мультфильм қаҳрамонлари ҳам ўсиб бормоқда, энди улар сеҳрли электр қуввати қаердан пайдо бўлишига қизиқмоқдалар, улар атом электр станцияси ҳақидаги маълумот жуда қизиқтирмоқда. Ҳатто ёшгина Тоҳир ва Зуҳра учун атом электр станцияси энг қудратли қувват манбаи бўлиб, шу билан бирга, табиатга зарар етказмаслиги, яъни экологик тоза эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, атом электр станцияси бор ҳудудларда электр қувватини ишлаб чиқариш учун нефть ва газ камроқ сарфланади.

“Қувват” мультфильми, унинг қаҳрамонлари ва дўстлари — ақлли робот ва шумтака мушукча Момиқвой ёш томошабинларга муҳим нарсалар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилиб берадилар, уларни диққатли бўлишга ўргатадилар ва уйда газ, ёруғлик, иссиқлик қандай пайдо бўлиши, табиий ресурслар нима ва уларни тежаш ҳақида кўпроқ маълумот бердилар. Эндиликда улар замонавий технологиялар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббуси билан яратилаётган “Қувват” ажойиб мультфильми болалар ва уларнинг ота-оналари орасида оммалашиб бораётган бўлиб, у болалар табиий ресурсларни тежаш ва нима сабабдан янги технологияларга эҳтиёж борлигини тушунишга ёрдам беради.

 

Мавзуга оид