Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан қайтиб келаётган М.Д. исмли шахс бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинани божхона назоратидан ўтказиш чоғида юртимизга катта миқдордаги тамаки маҳсулотлари кириб келишининг олдини олишди.
Гап шундаки, ушбу автомашинанинг йўловчи кабинасини “Саманта” лақабли хизмат ити ёрдамида текшириш чоғида божхоначилар автомашинага ноқонуний маҳсулот яширилганлигини пайқаб қолишди.
Шундан сўнг автомашина чуқур божхона назоратидан ўтказилганда хизмат итининг хатти-ҳаракатлари ўз исботини топди, унинг эшикларидан панеллари ечиб кўрилганида, автомашина олд ва орқа эшиклари орасида моҳирона яширилган 887 қути “MILANO” ва 50 қути “ESSE Light” ёзувли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Текширув давомида ҳайдовчи ва йўловчи келишган ҳолда ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлигига иқрор бўлишди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 186-моддасига биноан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига топширилди. Ҳозирда аниқланган тамаки маҳсулотлари ҳамда автотранспорт воситаси ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.
Маълумот ўрнида: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йил давомида 21 та ҳолатда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
21:00 / 09.10.2024