Спорт | 22:00 / 27.10.2018
8709
1 дақиқада ўқилади

Хулен Лопетеги: «Умид қиламанки, класикодан кейин ўлиб қолмайман»

«Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйиндан олдин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона» - «Реал» ўйинига ҳеч нарса тенг келолмайди: энг юқори даражадаги баҳс.

Класикодан кейин? Умид қиламанки тирик қоламан, ўлмасам керак. Ҳаммамиз куч-қувватга тўламиз. Менинг қувватим жамоага ёрдам беришга йўналтирилади. Қувватим 100%.

Мессининг йўқлиги? Биз эътиборни ўйинга қаратамиз, ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланмоқчимиз. Биз ҳар қандай ҳолатда яхши ҳимояланишимиз керак, рақибнинг энг яхши футболчиси таркибда бор ёки йўқлигидан қатъи назар», – деди Лопетеги.

«Барселона» - «Реал» ўйини 28 октябрь куни соат 19:15да бошланади.

Мавзуга оид