Жаҳон | 19:05 / 28.10.2018
2380
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда

Фото: AFP/Getty Images

Бразилияда президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 18:00 гача очиқ бўлади.

Сайловчилар 7 октябрда ўтган 1-турда энг кўп овоз тўплаган икки номзоддан бирини танлашлари керак бўлади. Президент лавозимини эгаллашга Жаир Болсонару ва Фернанду Аддад кураш олиб бормоқда.

1-турда кескин баёнотлари сабабли “бразилиялик Трамп” деб аталадиган Болсонару 46,2 фоиз овоз, унинг рақиби Аддад эса 29,1 фоиз оовоз тўплаган.

2-турнинг илк натижалари сайлов участкалари ёпилгандан бир соат кейин маълум қилинади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид