АҚШ кассетали бомбалардан воз кечмаслигини билдирди
АҚШ кассетали қуроллардан фойдаланишни тақиқлаш режасидан воз кечди, деди Пентагон раҳбари ўринбосари Патрик Шэнахан.
"Сиёсатимизни қайта кўриб чиқиш КХДРдаги вазиятга боғлиқ эди. Машғулотлар вақтида бизда савол туғилди – Шимолий Кореяга нима билан қаршилик кўрсата оламиз? Шунда бизга зарур ҳамда қўлимизда мавжуд қуролларга назар солдик", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Military.com портали.
АҚШ мудофаа вазири ўринбосари кассетали бомбаларни бошқа қуролларга алмаштириш "жуда кўп вақт талаб қилишини" қўшимча қилди.
Бундай қуроллардан фойдаланиш БМТнинг кассетали бомбалар бўйича конвенциясига асосан тақиқланган. Энг кўп кассетали бомбаларга эга бўлган АҚШ, Россия ва Хитой мазкур конвенцияни имзоламаган.
АҚШ, кассетали бомба
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024