АҚШ ўз чегараларини муҳожирлардан ҳимоялаш учун 5 минг ҳарбийни жалб қилмоқда
АҚШ ҳукумати Мексика билан чегарага 5 минг ҳарбийни жўнатадиган бўлди. Ҳарбийлар Марказий Америка давлатларидан келаётган муҳожирлар карвони билан боғлиқ вазиятни назорат қилишади. Аввалроқ чегарага 800 ҳарбий юбориш ҳақида гап кетганди.
Ҳозир Гондурас, Сальвадор, Гватемала ва Мексиканинг минглаб фуқаролари АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу давлатларни молиявий ёрдамдан маҳрум қилиш таҳдидига қарамай, АҚШ чегараси томон яқинлашмоқда. Трампнинг айтишича, ҳарбийлар Мексика билан чегарада девор қуриб битказилмагунгача шу ерда қолади.
The Wall Street Journal’нинг маълум қилишича, ҳарбийлар чегарачилар учун лагерлар ташкиллаштириш ва чегарани қўриқлашда техник ёрдам кўрсатишлари тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024