Жаҳон | 00:33 / 29.10.2018
9018
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Мексика билан чегарадаги деворнинг илк қисми очилди

Фото: twitter.com/@SecNielsen

28 октябрда АҚШ ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен Мексика билан чегарада барпо этилаётган деворнинг 3 километрлик қисмини тантанали равишда очиб берди. 

“Чегарадаги деворнинг биринчи қисми қурилиши якунланганини фахр билан эълон қиламан”, деб ёзган Нильсен твиттерда. У янги чегара тизимларини жойлаштиришда ёрдам бераётган барча ҳамкорлар ва АҚШ чегара-божхона хизматига миннатдорлик билдирган.

Мексика билан чегарада девор қуриш ташаббусчиси АҚШ президенти Дональд Трамп ҳисобланади. У сайловолди кампанияси вақтидаёқ жанубий чегарада девор қуришга ваъда бериб келган ва президент бўлгач, бу режасини амалга оширишни бошлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид