Япония АҚШ билан янги жанговар самолёт яратмоқчи
Япония Мудофаа вазирлиги Америка томони билан бирга янги авлоддаги бомбардимончи-қирувчи яратиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mainichi Shimbun ёзяпти.
Таъкидланишича, Американинг Lockheed Martin компанияси билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа асоси учун АҚШнинг бешинчи авлоддаги F-22 жанговар самолётидан фойдаланиш мўлжалланяпти. Уни япон двигатели билан жиҳозлаш режалаштирилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, Япония томони жанговар самолётни ишлаб чиқиш учун 53 миллиард доллар сарфлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Хитойни «тийиб туриш» учун ҳарбий база қуриши хабар берилганди.
Таъкидланишича, базанинг қурилиши 2019 йилда бошланиши керак. У минтақадаги Хитой ҳарбий фаоллигини босиб туришга қаратилган. Шу билан бирга, янги базада 5-6 минг ҳарбийлар, шунингдек, «ер - кема» ҳамда «ер - ҳаво» синфидаги ракеталар бўлади.
Мавзуга оид
23:20
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
21:18