Жаҳон | 07:21 / 29.10.2018
7394
1 дақиқада ўқилади

Бразилиядаги президент сайловлари натижалари эълон қилинди 

Фото: Carl DE SOUZA / AFP

Бразилияда ўтган президент сайловларининг 2-тури натижаларига кўра Жаир Болсонару ғолиб бўлди. Бу ҳақда Globo канали хабар берди. 

99,99 фоиз сайлов бюллетени қайта ишлангандан сўнг, Социал-либерал партия номзоди Болсонару 55,13 фоиз, Меҳнаткашлар партиясидан Фернанду Аддад 44,87 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.

Жаир Болсонару ва Фернанду Аддад
Фото:Getty Images

Янги президент 2019 йил 1 январдан лавозимини бажаришга киришади.

Болсонару президент кампанияси давомида берган барча ваъдаларини бажаришини айтган.

“Барча берилган ваъдалар бажарилади. Мен барчага қўллаб-қувватлов, овозлар ва ишонч учун миннатдорлик билдираман. Биз қаерга боришни истаётганимизни ва Бразилия қаерга бормоқчилигини биламиз. Мен жуда хурсандман ва бизнинг вазифа – мамлакат тақдирини яхши томонга ўзгартиришдан иборатлигини англайман”, деб айтган Болсонару.

Бразилиянинг амалдаги президенти Мишел Темер 29 октябрдан Болсонаруга ҳокимиятни топширишни бошлашини айтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид