Жаҳон | 11:36 / 29.10.2018
2951
1 дақиқада ўқилади

Грузияда президентлик сайловларининг 2-тури ўтказилади

Фото: REUTERS/Tornike Turabelidze

Грузия Марказий сайлов комиссияси давлат раҳбари лавозими учун сайловларнинг иккинчи турини ўтказиш зарурлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, сайловларнинг биринчи турида президентликка мустақил номзод Саломэ Зурабишвили 38,6% овоз тўплади. Шу билан бирга, президентлик сайловлари дастлабки турида якуний ғалаба учун овозларнинг 50 фоизини олиш керак.

Овозларнинг 37,75%ини олган мухолифатдан номзод, Зурабишвили рақиби Григор Вашадзе ҳам иккинчи турга чиқди. Таъкидланишича, маълумотлар участкалардан олинган ахборотнинг 98,25 фоизини қайта ишлаш якунлари бўйича олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузиядаги президентлик сайловларида Зурабишвили етакчилик қилаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид