Спорт | 18:57 / 29.10.2018
18660
2 дақиқада ўқилади

«Истаган ишимни қила оламан, деб ўйлайди». «Реал»нинг собиқ директори Бэйлни қаттиқ танқид қилди

«Реал»нинг собиқ директори Хорхе Вальдано жамоанинг «Барселона»га қарши намойиш этган ўйини (1:5) ҳақида фикр юритар экан, ҳужумчи Гарет Бэйлнинг ҳаракатларига баҳо берди. 

«Биз ҳамон Бэйлнинг ўйинларини унинг трансфер қиймати билан баҳолашда давом этяпмиз. Унинг нархи шундай иллюзия яратганки, худди у – жаҳоннинг суперюлдузи.

Кейинги беш йил давомида кўрсатган ўйинлари «Реал» тўлаган пулга мос келмайди. [«Класико»да] Альба уни етти дақиқадаёқ уни қуролсизлантириб бўлди.

Супер юлдузлар дастлаб тактикаларга ҳурмат билан қарашади, бироқ кейинроқ уларнинг асл табиати намоён бўла боради. Улар истаган ишимизни қилишимиз мумкин, деб ўйлашади. Бу иш жамоа манфаатига зид бўлса ҳам», - деган Вальданинг танқидий сўзларини келтириб ўтди Marca.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Бэйлни 2013 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан тахминан 100 миллион еврога сотиб олган эди. У жорий мавсумда клубнинг 12 ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол киритди.

Мавзуга оид