Минг долларлик банкнота 2 миллион долларга сотилди
АҚШдаги аукционда ноёб минг долларлик банкнота 2 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Fox News портали маълум қилди.
Аукцион 25 октябрда Балтимор шаҳрида Stack’s Bowers Galleries аукцион уйи томонидан ўтказилган.
1890 йилда чоп этилган купюра орқа томонидаги яшил рангдаги йўл-йўл ноллар сабабли “Катта Тарвуз” (Grand Watermelon) деб аталган. Банкнотанинг олд томонида 1863 йилда АҚШдаги фуқаролик урушининг ҳал қилувчи жангида генерал Лини тор-мор этган генерал-майор Жорж Гордон Мид сурати тасвирланган.
Коллекционерларга шундай банкнотадан бор-йўғи 7 та борлиги маълум. “Ушбу банкнота муомалада бўлган энг ноёб ва орзу қилинадиган купюралардан биридир”, деб айтган аукцион уйи директори Брайан Кендрелла. Унинг айтишича, хусусий коллекцияларда бундай купюрадан 3 таси сақланади ва савдога қўйилгани улар ичида энг яхши сақлангани ҳисобланади.
Банкнота 2005 йилда ҳам сотилган. Ўшанда у миллион доллардан қимматроққа сотилган илк купюра бўлган.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024