Жаҳон | 00:47 / 29.10.2018
8943
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Мексика билан чегарага қўшинлар тортишга тайёрлигини маълум қилди 

Фото: AFP 2018 / Pedro Pardo

Америкалик ҳарбийлар АҚШнинг жанубий чегараларида бўлинмаларни жойлаштириш режасига мувофиқ, чегарага бетон тўсиқларни ташлашни бошлади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис айтиб ўтди.

Мэттиснинг айтишича, бу жараён тафсилотлари, операцияда иштирок этаётган ҳарбийлар сони ҳозирча аниқлаштирилмоқда.

Чегарага қўшин тортилишига АҚШга Марказий Америкадан муҳожирлар карвони йўналаётгани сабаб бўлган.

“Сиз ўтказилмайсиз. Давлатимизга киришнинг белгиланган тартиби бор”, деб айтган Fox News телеканали эфирида АҚШ ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен муҳожирларга юзланиб.

Карвон бир неча минг кишидан иборат бўлиб, Мексика ҳудуди орқали АҚШга йўл олмоқда. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп бу карвонда жиноятчилар ва Яқин Шарқдан шубҳали одамлар борлигини айтган ва чегарачилар ҳамда ҳарбийларни бу миллий миқёсдаги фавқулодда вазият эканлигидан огоҳлантирган. Мексикада Трампнинг карвонда террорчилар ва жиноятчилар борлиги ҳақидаги сўзлари инкор этилган.

Мавзуга оид