Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Донбассдаги сайловлар бўйича йиғилиш ўтказади
БМТ Хавфсизлик кенгаши 30 октябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан соат тунги 12да Донецк ва Луганск халқ республикаларида («ДХР» ҳамда «ЛХР») 11 ноябрга белгиланган сайловларни муҳокама қилиш учун йиғилади. Бу ҳақда «Укринформ» Украинанинг БМТдаги доимий вакили Олег Николенкога асосан хабар бермоқда.
Николенконинг сўзларига кўра, Хавфсизлик кенгашидаги йиғилиш Украина томони ташаббуси билан ўтказилади. Шунингдек, унинг эслатишича, Украина жануби-шарқидаги вазият сўнгги бор бу ерда 29 май куни муҳокама қилинган.
«Кўриб турганимиздек, вазият ўшандан буён тобора кескинлашиб борди», - дея айтиб ўтди Николенко.
Унинг таъкидлашича, Киев Москвани Минск келишувларини бузганликда айбламоқчи, шунингдек, Азов денгизидаги «рус провокациялари» ҳақида халқаро ҳамжамиятни огоҳлантирмоқчи. Шу билан бирга, у гап қандай «провокациялар» ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия портларига қарши санкциялар жорий этишга чақирганди.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
15:45 / 10.07.2026