Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россия ва ракеталар бўйича янги топшириқ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Конгресси учун Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги Битим бўйича ҳисобот тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳужжатда битимнинг бузилишига қарши эҳтимолий жавоб чоралари ҳақида ҳам сўз юритилиши мумкин.
«Мен давлат котибига молия вазири, мудофаа вазири, савдо вазири ва миллий разведка директори билан биргаликда, 2019-молиявий йил учун Миллий мудофаа ҳимояси тўғрисидаги қонуннинг 1244-моддасига мувофиқ тарзда талаб этилувчи ҳисоботни конгрессга тақдим этиш ҳақида топшириқ бераман», - дейилади Трампнинг қарорида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия НАТОга шартини маълум қилганди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг маълум қилишича, НАТО раҳбарияти қарама-қаршиликдан бош тортмайдиган бўлса, Россия билан нормал муносабатларга қайтиши имконсиздир.
Мавзуга оид
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
10:45 / 18.07.2026
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20 / 18.07.2026
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30 / 18.07.2026