Жаҳон | 01:09 / 31.10.2018
5204
1 дақиқада ўқилади

Дания Эрондан элчисини чақиртириб олди

Дания мамлакатда Эрон махсус хизматлари ноқонуний фаолият олиб бораётгани ҳақидаги хабарлардан кейин Теҳрондан элчисини чақиртириб олди. Бу ҳақда Дания ташқи ишлар вазири Андерс Самуэльсен маълум қилди. 

Аввалроқ Дания разведка ва хавфсизлик хизмати Эрон махсус хизмати Данияда қотиллик содир этмоқчи бўлганини маълум қилган. 

Local маҳаллий нашрининг маълум қилишича, қотиллик содир этмоқчи бўлишда эрон миллатига мансуб Норвегия фуқароси айбланмоқда.

Маълум қилинишича, Ахвознинг озод этилиши учун курашувчи араб ҳаракатининг (ASMLA) Даниядаги бўлими етакчисига суиқасд қилинмоқчи бўлган. Ушбу гуруҳ Эроннинг Хузистон вилоятида мустақил араб давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватлайди. Эрон ҳукумати ASMLA’ни террорчилик гуруҳлари рўйхатига киритган.

Мавзуга оид