Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия узоқ таъсир доирасига эга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини яратишни бошлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакати узоқ таъсир доирасига эга миллий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини яратишни бошлаганини маълум қилди.
“Бизга узоқ масофаларга мўлжалланган ўз ҳаво ҳужумига қарши тизимимиз зарур ва биз уни яратишда биринчи қадам қўймоқдамиз. Биз бундай миллий тизимни ишлаб чиқишни бошладик, у Siper деб номланади. Бу тизимнинг илк синовларини 2021 йил охирида ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, деб айтган Эрдўған Туркияда янги мудофаа саноати технологиялари тақдимотида.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия ўзининг юқори технологик маҳсулотларини ишлаб чиқариш улушини ошира олса, кучли ва ҳеч кимдан тобе бўлмаган давлат бўлади олади. “Туркия мудофаа саноатида миллий технологиялар улуши 65 фоизни ташкил қилади, бу ҳали чегара эмас. Биз бу кўрсаткични янада оширамиз”, деб айтган Эрдўған.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026