Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AP: Бразилия янги президенти Трампга ўхшамоқчи. У радикал дипломатияга тайёр турибди
Бразилия президенти этиб сайланган Жаир Болсонару, катта эҳтимол билан, АҚШ президенти Дональд Трампга ўхшаб, давлатнинг ташқи сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ёзмоқда.
AP томонидан сўровдан ўтказилган дипломатлар, сиёсатшунослар ва собиқ амалдорларнинг огоҳлантиришича, Болсонару ташқи сиёсатни радикал ўзгартириши оқибатида давлат яккаланиб қолиши ҳамда бу Бразилияга зарар етказиши мумкин, дейилади материалда.
Бразилия янги етакчиси иқлим бўйича Париж битимидан чиқиш, мамлакат элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчириш, шунингдек, қўшни давлат раҳбари - Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан янада қаттиқроқ позицияни эгаллашга ваъда берди. Бундан аввал Болсонару Хитойни - Бразилиянинг энг йирик хорижий инвесторини ҳам кескин танқид қилиб келганди.
Аввалроқ, Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп ҳам шунга ўхшаш ташқи сиёсий қадамлар қўйганди. Хусусан, у иқлим бўйича Париж битимидан чиқиб, АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчирди.
Болсонарунинг кескин баёнотларидан ташқари, таҳлилчилар у қандай ҳукуматни шакллантириши ва унинг ғалабасидан кейин қандай тайинловлар амалга оширилиши бўйича изоҳ беришмаяпти, дейилади материалда.
Таъкидланишича, Бразилия иқлим бўйича битимидан чиқиб кетган тақдирда, мамлакат хорижий сармояларни йўқотиш хавфи, халқаро миқёсда қоралашлари ва молиявий оқибатларга дуч келиши мумкин.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026