БМТ Бош ассамблеяси АҚШни Кубани қамал қилишни тўхтатишга чақирди
БМТ Бош ассамблеяси Кубанинг АҚШ томонидан 50 йилдан буён давом этиб келаётган савдо-иқтисодий қамал қилинишини тўхтатишга чақирувчи резолюцияни 27-бор қабул қилди. Ушбу резолюцияни 189та давлат қўллаб-қувватлади, АҚШ ва Исроил унга қарши овоз берди.
Куба ТИВ раҳбари Бруно Родригес ҳужжатни тақдим этар экан, "қамал кубаликлар ҳуқуқининг қўпол, оммавий ва мунтазам равишда бузилиши эканлигини ва бир неча авлод фаровонлиги учун асосий тўсиқ бўлиб келаётганлигини" билдирди.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Вашингтон "кубаликлар ҳуқуқи учун курашдан воз кечмаслигини" айтди.
"Биз Кубада инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бошланмагунига қадар унга нисбатан эмбаргони бекор қилмаймиз", - таъкидлади у.
Мавзуга оид
08:10 / 19.09.2024
БМТ Бош ассамблеяси Исроилни Фаластин ҳудудини тарк этишга чақирди
18:36 / 14.09.2024
Ўзбекистон Глобал киберхавфсизлик индексидаги ўрнини яхшилади
09:37 / 09.09.2024
БМТ: Украинада тинч аҳоли ўлими кескин ошди
15:03 / 05.09.2024