CNN: толиблар Афғонистонда илгаригидан кўпроқ ҳудудни назорат қилмоқда
"Толибон" ҳаракати кейинги уч йил давомида Афғонистондаги таъсир ҳудудини кенгайтирди ва айни пайтда 2001 йилдан буён назорат қилиб келганига нисбатан каттароқ ҳудудни назорат қилмоқда.
Бу ҳақда CNN телекомпанияси Афғонистонда тиклаш масалалари бўйича АҚШ ҳукуматининг махсус бош назоратчиси маърузасига таяниб хабар берди.
Маълумот берилишича, бугунги кунда мамлакатнинг 55,5%и афғон ҳукумати назоратида ёки таъсири остида. Бу 2015 йилдан буён энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Уч йил аввал Қобул мамлакатдаги туманларнинг 72%ини назорат қилган, толиблар эса 7%ини, 21%и эса баҳсли ҳисобланган. Ҳозирда эса толиблар Афғонистондаги туманларнинг 12,5%ини назорат қилмоқда.
Маърузада шунингдек, толибларнинг фаоллиги ўсгани ва бунинг натижасида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ошгани қайд этилган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024