Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистон президенти парламент тарқалмаса очлик эълон қилишга тайёрлигини маълум қилди
Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга маҳаллий телеканал эфирида агар мамлакат парламенти тарқалмаса, очлик эълон қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Баттулга парламент раисига парламентнинг тарқатилиши масаласини муҳокама қилишни таклиф қилган мактуб топширган.
Президент ушбу мактубда 2016 йилги сайловлар натижасида шакллантирилган парламент ва вазирлар маҳкамасини қоралаган. Баттулга уларни сайловолди ваъдаларини бажармасликда ва давлат бошқарувини амалга оширишда қонунга мувофиқ ишлай олмасликда айблаган.
“Мўғулистон конституциясида давлат ҳокимияти халққа тегишли экани айтилган. Бу ҳолатда аъзолари фуқаролар томонидан сайланувчи давлат ҳокимиятининг олий органи фуқароларнинг ишончи ва қўллаб-қувватловини яққол йўқотган ва ўз вазифаларини бошқа бажаришга қодир эмас”, деб ёзилган Мўғулистон президенти сайтида.
Мавзуга оид
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
18:17 / 25.09.2025