ОАВ: Буюк Британия ва ЕИ Brexit’га доир яна бир келишувга эришди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Брюссель билан келишувга эришди. Унга кўра, Британия компаниялари Brexit’дан кейин Европа иттифоқи бозорларига кириш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу ҳақда The Times газетаси манбаларга таянган ҳолда ёзмоқда.
Таъкидланишича, томонлар келишуви Британия компанияларининг Европа иттифоқи бозорларига кириши, Буюк Британиянинг ушбу соҳадаги қонунлари Европа нормалари билан мувофиқлашган ҳолда қолишига қадар сақланишини назарда тутади.
Газетадан айтишларича, Европа иттифоқи молиявий бозорига кириш ҳозирги пайтда бундай қарор кучга киришидан бир ой олдин бир томонлама огоҳлантириш билан олиб ташланиши мумкин. Бироқ, янги келишув эквивалентлик тушунчасининг кенгайишини ўз ичига олади - энди бу масала янада кенгроқ савдо битими билан тартибга солинади, дея қўшимча қилиб ўтган манбалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Times Brexit’дан сўнг ўтиш даври бир неча йилга чўзилиши ҳақида ёзганди.
The Times’нинг мамлакат ҳукумати ҳужжатларига таянган ҳолда хабар беришича, Brexit'дан кейинги ўтиш даври бир неча йил давом этиши мумкин.
Мавжуд маълумотларга кўра, вазирларни ўтиш даврининг бир неча ой давом этишига ҳеч қандай кафолат йўқлиги ҳақида хабардор қилишган. Аслида, Британия томонининг Европа иттифоқидан чиқиши узоқ муддатли амалга ошириш даври билан тугаши мумкин. Бундан ташқари, у, катта эҳтимол билан, ҳар йили ортиб боради.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024